Ўқувчилар республика фан олимпиадасида қатнашади.

Яккасарой туманидаги 127 мактабда Тошкент шаҳридаги барча ихтисослашган мактаблар ва умумтаълим мактаблари ўртасида физика фани бўйича ўтказилган шаҳар олимпиадасида ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослашган мактабнинг 3 нафар ўқувчилари қатнашиб юзлаб ўкувчилар орасида фахрли,

🥈2-ўрин 7 «А» синф Ўроқов Элбек
🥉3-ўрин 8 «А» синф Содиқов Шохислом

ва 5-ўринни 7 «А» синф Юлдашев Эркинжон эгаллашди.

2 ва 3-ўринни эгаллаган ўқувчилар республика фан олимпиадасида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз Университет ректорининг 2022 йил 15 февралдаги 68-а/ф буйруғи билан иқтидорли ўқувчилар Э.Ўроқов ва Ш.Содиқовларга Университет Кенгаши стипендияси тайинланган.

Биринчи ютуқлар барчамизга муборак бўлсин!
Ютуқларга эришишда ўз билимларини аямай берган устозларимизга ва ота-оналарга ўз миннатдорчилигизми билдириб қоламиз.
Ютуқларимиз бардавом бўлсин!!!

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan