⚡️ Маҳалла профилактик нозири Бобоев Ф.Ю. томонидан юқори синф ўқувчиларимиз билан “совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш” БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши” БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши ва қонунда белгиланган бошқа ҳолатлар ҳам мавжудлиги ҳақида сухбат ўтказди.
🔥 Ва ҳозирги кунда долзарб бўлаётган муаммо ҳақида ҳам сўз юритилди, аниқроғи кўпчилик онлайн қимор ўйинларга ёшларни кириб кетиши, ставкалар билан ўйналадиган ўйинлар гирдобига кириб боши берк кўчага кириб қолиши ёшларимизни келажагини бадном қилмоқда. Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, ҳурматли ота-онажонлар фарзандингизни назоратини кучайтиринг ва эътиборингизни оширинг деб илтимос қилиб қоламиз.