🗣️ Бугун мактабимизда жуда қувончли кунлардан бири бўлди:

⭐️ 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилиниши барча бефарқ бўлмаган ҳамюртларимизни таълимни ривожи учун ўз хиссаларини қўшишга чорлади. Жумладан, мактабимизга Ўзбекистон физиклар уюшмаси , “Физика-техника“ илмий текшириш институти томонидан ўқув дарслари лаборатория ишлари билан уйғунлашган ҳолда ўтилиши учун лаборатория жиҳозлари, видеодарслар тўплами тақдим этилди

⭐️ мактабимиз ўқувчиларини физика каби сеҳрли оламда билимларини кенгайтириш учун Республикада таниқли физик олим, мактаб дарсликларини муаллифларидан бири Суяров Қушарбой ташрифларига алоҳида урғу бериб ўтмоқчимиз

⭐️ мамлакатимизда иқтидорли ёшлар учун яратилаётган шароитлар, замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда ихтирочилик қобилиятларини ошириш ишларини ёритиш мақсадида мактабимизга Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниянинг “Ўзбекистон” телеканали ижодкорлари ташриф буюришди, қачон бу видеорепортаж эфирга берилишини алоҳида эълон қилиб ўтамиз))

https://www.youtube.com/shorts/Zj-KbSWnIUc

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan